Ҳисоботлар

Тиббиёт фанларининг ривожланиши аҳолининг соғлигини яхшилаш ва сақлаш тизимида ғоятда муҳим рол ўйнайдики, бу ўз навбатида жамият ҳаётнинг турли жабҳаларига тузилма ҳосил қилувчи омил сифатида намоён бўлади. Фуқароларнинг ҳаётини узайтириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, соғлигнни сақлаш ва мустаҳкамлаш, унинг профилактикаси учун шароитларни таъминламасдан туриб инновацион кўринишдаги самарали рақобатбардош иқтисодиётни яратишни ақл бовар қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан имзоланган «Олий таълим муассасаларининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора – тадбирлари тўғрисида» қарорга мувофиқ… Ушбу Қарорнинг асосий мақсади олий таълим муассасаларининг моддий – техник базасини янада мустахкамлаш, уларни замонавий ўқув, лабаратория ва илмий ускуналар билан жиҳозлаш, пировардида ўқув дастурларини такомиллаштириш, тобора кучайиб бораётган замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлашда сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этишдан иборат
Тошкент Тиббиёт Академияси қошида Олий ўқув юртлари муассасалариаро илмий тадқиқот лабораториясини ташкил этишдан мақсад ташхислашнинг янги усулларини яратиш, касалликларни даволаш ва унинг профилактикаси, ҳамда интеграция асосида амалий тиббиётга инновацион технологияларни жорий қилишдан иборат:

  • – тиббий биология, генетика, иммунология, гистология ва клиник фармакология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
  • – ушбу тадқиқотлар асосида ташхислашда самарали технологиялар, касалликларни даволаш ва профилактикасини ишлаб чиқиш.