Тиббий генетика ва иммунофермент тадқиқотлар

ОТМИТЛ ТТА тиббий генетика ва иммунофермент тадқиқотлар бўлими

Раҳбар: Абдувалиев Анвар Арсланбекович, биология фанлари номзоди

Мақсад, вазифалар:

Тиббий генетика ва иммунофермент тадқиқотлар бўлимининг асосий мақсади Тошкент тиббиёт академиясида муҳим бўлган илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, ҳамда соғлиқни сақлаш амалиётига тадқиқот натижаларини жорий қилишдан иборат.
Асосий мақсадни амалга ошириш учун бўлим ходимлари қуйидаги вазифаларни бажаришади:

  • Мустақил режадаги илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
  • Профессор ўқитувчилар, катта илмий ходим тадқиқотчилар, бакалавлар ва магистрларнинг мустақил илмий тажриба ишлари учун шароит яратиш, ҳамда ишчи ўринларни ташкил этиш, усулларни ўзлаштиришга ёрдам бериш, маслаҳат бериш, техник ёрдам, мўлжалланган тажрибаларни режалаштиришда қатнашиш ва уларнинг ўтказилишида назорат қилиш.
  • Комплекс илмий дастурлар, жумладан, аниқ бир мақсадга қаратилган дастурлар ва Ўзбекистон Республикаси фан ва техникани ривожлантириш бўйича лойиҳаларда иштирой этиш.
  • Семинарлар, конференциялар, курслар ва очиқ машғулотларни ташкил этиш йўли билан кадрлар ва талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Бўлим ходимлари томонидан тиббий генетика ва иммунофермент таҳлиллар соҳасида қуйидаги усуллар йўлга қўйилган ва фойдаланиб келинмоқда: реал-тайм режимда ПЦР таҳлили, ELISA (иммунофермент) таҳлили, нормал ва транформирланган хавфли ҳужайраларда препаратнинг цитотоксиклигини аниқлаш, хромосома ва генетик беқарорликни ўрганиш, қон зардобида иммунологик параметрлар (гормонлар, биомаркерлар, ўсиш омили ва дифференцировкаси)ни ўрганиш, турли хил этиологияга хос ҳужайраларнинг пролифератив фаоллиги ва апоптозини ўрганиш.