Ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия

ОТМИТЛ ТТА ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия лабораторияси

Раҳбар: Амируллаев Олимжон Камолович, тиббиёт фанлари номзоди

       Мақсад, вазифалар:

       Ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия лабораториясининг асосий мақсади Тошкент тиббиёт академиясида муҳим бўлган илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, ҳамда мустақил ишлайдиган юқори малакали мутахассисларни тайрёрлаш, соғлиқни сақлаш амалиётига тадқиқот натижаларини жорий қилишдан; гистология ва иммуногистохимия фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, ички утроб шароитда атроф муҳитнинг турли хил ифлослантирувчилари таъсири организм ва системаларнинг постнатал ривожлани жараёнида ҳужайра ва молекуляр механизмларининг хусусиятларини ўрганиш ва аниқлаш.

Асосий мақсадни амалга ошириш учун бўлим ходимлари қуйидаги вазифаларни бажаришади:

  • Мустақил режадаги илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
  • Профессор ўқитувчилар, катта илмий ходим тадқиқотчилар, бакалавлар ва магистрларнинг мустақил илмий тажриба ишлари учун шароит яратиш, ҳамда ишчи ўринларни ташкил этиш, усулларни ўзлаштиришга ёрдам бериш, маслаҳат бериш, техник ёрдам, мўлжалланган тажрибаларни режалаштиришда қатнашиш ва уларнинг ўтказилишида назорат қилиш.
  • Комплекс илмий дастурлар, жумладан, аниқ бир мақсадга қаратилган дастурлар ва Ўзбекистон Республикаси фан ва техникани ривожлантириш бўйича лойиҳаларда иштирой этиш.
  • Семинарлар, конференциялар, курслар ва очиқ машғулотларни ташкил этиш йўли билан кадрлар ва талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш.