Фармоко-токсикологик тадқиқотлар

ОТМИТЛ ТТА фармакотоксикологик тадқиқотлар бўлими

РаҳбарРахманов Алишер Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори

Мақсад, вазифалар:

Фрмакотоксикологик тадқиқотлар бўлимининг асосий мақсади Тошкент тиббиёт академиясида муҳим бўлган илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш, ҳамда соғлиқни сақлаш амалиётига тадқиқот натижаларини жорий қилишдан иборат.

Асосий мақсадни амалга ошириш учун бўлим ходимлари қуйидаги вазифаларни бажаришади:

  • Мустақил режадаги илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
  • Профессор ўқитувчилар, катта илмий ходим тадқиқотчилар, бакалавлар ва магистрларнинг мустақил илмий тажриба ишлари учун шароит яратиш, ҳамда ишчи ўринларни ташкил этиш, усулларни ўзлаштиришга ёрдам бериш, маслаҳат бериш, техник ёрдам, мўлжалланган тажрибаларни режалаштиришда қатнашиш ва уларнинг ўтказилишида назорат қилиш.
  • Комплекс илмий дастурлар, жумладан, аниқ бир мақсадга қаратилган дастурлар ва Ўзбекистон Республикаси фан ва техникани ривожлантириш бўйича лойиҳаларда иштирой этиш.
  • Семинарлар, конференциялар, курслар ва очиқ машғулотларни ташкил этиш йўли билан кадрлар ва талабаларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Бўлим ходимлари томонидан фармакология соҳасида қуйидаги усуллар йўлга қуйилган ва фойдаланиб келинмоқда: препаратнинг ўткир ва хроник токсиклигини аниқлаш, биоэквивалентликни ўрганиш, дори воситаларининг терапевтик дозасини аниқлаш, монооксигеназа системасиниг функционал ҳолатини баҳолаш учун тест-препаратларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасини тадқиқ қилиш.