Биологик ва иммунологик тадқиқотлар

Биологик ва иммунологик тадқиқотлар бўлими

Бошлиқ: Азимова Бахтигуль Жовли кизи, кандидат биологических наук

Контакт учун: baxtigul.azimova@tma.uz
ул. Фароби,2. МНИЛ ТМА, кабинет 18 (2 этаж), время работы 9.00-16.00

Мақсади ва вазифалари:
Биологик ва иммунологик тадқиқотлар бўлимининг асосий мақсади Тошкент тиббиёт академиясида муҳим бўлган илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини ўтказиш; тиббий биология ва иммунология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш; патологик ҳолатларда орган ва тўқималарда морфологик, биокимёвий, иммуногистокимёвий бузилишларнинг хусусиятларини ўрганиш ва аниқлаш; ушбу тадқиқотлар асосида самарали ва халқаро даражада рақобатбардош ишланмалар, касалликларни ташхислаш диагностикаси, даволаш ва профилактикаси; юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг замонавий лаборатория жиҳозларида ишлашга бўлган кўникмаларини ошириш.

Бўлим қуйидаги вазифаларни бажаришга асосланган:

  • таълим муаассасалари мутахассислари ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
  • ҳомиладорлик даврида, ҳамда жигар, ошқозон ичак йўллари органлари, юрак қон томир, бронх ўпка, буйрак, репродуктив органларнинг патологияси даврида турли асоратларнинг ривожланиш хавфини аниқлаш учун биокимёвий ва иммуологик тадқиқотларни ўрганиш;
  • иммуногистокимёвий тадқиқотлар, жумладан, ҳомиладорлик даврида, ҳамда организмнинг турли патологиясида иммуностатусини ва цитокинларни ўрганиш;
  • ёш мутахассислар тайёрлаш бўйича шароитни таъминлаш: стажер тадқиқотчилар, магистрлар, ординаторлар, студентов старших курсов и прикомандированных из различных вузов РУз для обучения практическим навыкам работы на современном медицинском оборудовании;
  • организация условий по техническому переоснащению лаборатории современной аппаратурой, ее размещению и обслуживанию; организация условий для повышения постдипломного образования врачей;
  • соғлиқни сақлаш амалиётига инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Бажариладиган илмий йуналишлар:

  1. «Янги замонавий иммуномодулловчи, гепатопротектор, гемостатик, антианемик таъсирга эга таргет препаратларни ишлаб чиқиш»
  2. «Хомиладор аёлларга турли ташқи ва ички омилларнинг таъсирини, уларда иммун тизимининг ҳолатини, шунингдек жигар, меъда-ичак, ўпка, буйрак, бачадондаги патологик ўзгаришларни ўрганиш».