Таркиби

Head of the Interuniversity Research Laboratory TMA MD, Professor Iriskulov Bakhtiyor Uktyamovich
Ирискулов Бахтиёр Уктямович – Тошкент Тиббиёт Академияси Олий ўқув юртлари аро илмий тадқиқот лаборатоияси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Ирискулов Бахтияр Уктямович 1962 йил 19 мартда туғилган. 1985 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини тамомлаган. 1985 й дан1988 й гача Ўзбекистон Республикаси Со?ликни Са?лаш Вазирлигининг Навоий Соғликни Сақлаш Бошқармасининг Навоий марказий касалхонасида Жарроҳлик бўйича интерн врач вазифасида ишлаган. 1989 йдан1995 йгача Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Марказий Илмий Текшириш тажрибахона кардиология бўлимида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган. С 1992 г. работал ассистентом , ст.преподаватель, докторант, ст.преподаватель в Кафедре патофизиологии II ТашГосМИ. В 1999 г. руководитель ЦНИЛ II ТашГосМИ. С 2004 г. профессор кафедры патофизиологии ТМА. В настоящий время, он является руководителем МНИЛ ТМА. Автор более 59 научных работ. Его изобретениями являются «Способ моделирования пиелонефрита», «Способ моделирования субарахноидального кровоизлияния», «Способ лечения розовых угрей».
2005 – 2007 йй TEMPUS грантига сазовор бўлган.
Ёш илмий кадрларни янги усуллар ва умум қабул қилинган усуллар бўйича олиб бориладиган ишларда фаол қатнашиб келмоқда. Фан номзодлигига даъвогар бўлган 2 та ҳимоя қилинган илмий ишнинг раҳбари ҳисобланади. 2008 йда олиб борган педагогик ва илмий фаолияти учун профессор илмий унвонига сазовор бўлган.


Амируллаев
Амируллаев Олимжон Камолович – Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси молекуляр ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия лабораторияси раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди

Амируллаев О.К. 1970 йил 7 январда туғилган. 1987 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг стоматология факултетига ўқишга кирган ва 1993 йил тугатган. 1993 йилдан 1996 йилгача Тошкент давлат тиббиёт институтидаги МИТКЭБЛ (ПНИКЭБЛ) да кичик илмий ходим бўлиб ишлаган. 1996-1999 йиллар ТашДавМИ гистология кафедрасининг аспирантурасида таҳсил олган. 2000 йил академик Зуфаров К.А. раҳбарлигида «Илк постнатал онтогенезда, сунъий овқатлантириш шароитида меъда ости безининг морфологик хусусиятлари» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2000-2008 йилларда МИТКЭБЛ да катта илмий ходим ва гистология кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Ўзининг диссертация иши бажарилиши давомида у томонидан гистологик ва ҳужайра биологияси бўйича замонавий усуллар ўзлаштириб олинди. Аспирантурада таҳсил олиш чоғида ва кейинчалик ҳам доимо ўзининг илмий ва профессионал даражасини ошириш устида шуғулланмокда, Республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли олимлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Бир неча маротаба Республика ва чет эл миқёсидаги илмий форумларда ўзининг илмий маърузалари билан иштирок этган.

20 дан ортик илмий ишлар муаллифи.


Alisher Rakhmanov Hudayberdievich - Head of the Department pharmaco-toxicological researches Interuniversity Research Laboratory of Tashkent Medical Academy, MD
Рахманов Алишер Худайбердиевич – Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси фармакотоксикология бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори.

Рахманов Алишер Худайбердиевич 1956 йил 30 сентябрда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1976 й дан бошлаб шаҳар физиотерапия поликлиникасидан бошлаган. 1974 йда Тошкент тиббиёт педиатрия институтига ўқишга кирган.1980 йдан 1987 гача Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг фармакология ва клиник фармакология факултетида ассистент лавозимида ишлаган. 1987 йдан ҳозирги вақтгача Тошкент Тиббиёт Академиясида фаолият юритиб келмоқда, 2013 йдан бошлаб ОТМИТЛ фармакотоксикология лабораторияси раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.
В 1989 г. Защитил диссертацию на соискание степени кандидата медицинских наук, в 1999 г. получил степень доктора медицинских наук за защиту диссертационной работы по теме «Состояние и коррекция нарушений фармакодинамики и фармакокинетики лекарств при остром гепатите в предпубертатном периоде». За период научной деятельности опубликовал 110 научных работ, в том числе 47 журнальных статей, принимал участие в работе 63 конференций и конгрессов, в том числе зарубежных и с международным участием. Ҳаммуаллифлари билан биргаликда фармакология соҳасида 5та янги ихтиро ва 5 патентлар соҳиби ҳисобланади.
Ёш илмий кадрларни янги усуллар ва умум қабул қилинган усуллар бўйича олиб бориладиган ишларда фаол қатнашиб келмоқда. 2 та магистрлик ва фан номзодлигига даъвогар бўлган 2 та ҳимоя қилинган илмий ишнинг раҳбари ҳисобланади. Янги гепатопротектордан фойдаланиб Болаларда ўткир гепатитни даволаш бўйича усули ёритилган услубий қўлланмани ишлаб чиққан.


Azimova Bahtigul Jovli kizi - Head of the Department of biologic and immunologic laboratory of Interuniversity Research Laboratory of Tashkent Medical Academy, PhD, senior researcher
Азимова Бахтигул Жовли кизи – Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси биологик ва иммунологик тадқиқотлар лабораторияси раҳбари, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим

Азимова Б. Ж. 1977 йил 8 мартда туғилган. 2004 й да Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Биокимё институти липидлар биокимёси лабораториясида кичик илмий ходим сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2005 й дан 2008 й гача ЎзР ФА Биокимё институти қошидаги аспирантурада таҳсил олди. 2008 й да академик Соатов Т.С. раҳбарлигида «Экспериментал канцерогенезда ўсма ҳужайраларининг апоптози ва пролиферациясининг тироксин воситасида бошқарилуви» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ўзининг диссертация иши бажарилиши давомида у томонидан биокимёвий ва ҳужайра биологияси бўйича замонавий усуллар ўзлаштириб олинди. Аспирантурада таҳсил олиш чоғида ва кейинчалик ҳам доимо ўзининг илмий ва профессионал даражасини ошириш устида шуғулланмокда, Республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли олимлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Бир неча маротаба Республика ва чет эл миқёсидаги илмий форумларда ўзининг илмий маърузалари билан иштирок этган.
2006 й да Азимова Б.Ж. Ганновер университети (Германия) стипендиясига сазовор бўлган. 2009 й да CAS-TWAS, №3240223269 докторлик дастури доираси танлови ғолиби ҳамда 2010-2011 й ларда докторлик ишининг маълум қисмини Хитой Фанлар Академияси Ченгду биология институти табиий моддалар марказида бажарган.
Азимова Б.Ж.  раҳбарлигидаги   ФА-0-15105 «Гиперандрогения синдромига эга аёлларда ароматаза фаоллигини маҳаллий экдистен препарати воситасида ошириш услубини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ёш   олимлар амалий лойиҳаси 2012-2013 йй да муваффақиятли тугалланган.

30 дан ортик илмий ишлар муаллифи.


Abduvaliyev Anvar Arslanbekovich - Head of the Department of Medical genetic and ELISA researches Interuniversity Research Laboratory of Tashkent Medical Academy, PhD, Senior Researcher
Абдувалиев Анвар Арсланбекович – Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси тиббий генетика ва иммунофермент тадқиқотлари бўлими раҳбари, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим

Абдувалиев Анвар Арсланбекович 1970 йил 14 сентябрда туғилган. Илмий фаолиятини 1987 йил Тошлоқ тумани РайСЭСида бошлаган. 1988 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтига лаборант лавозимига ишга қабул қилинган. 1990 йилда Тошкент давлат университети биология факултетига ўқишга кирган. 1992-2009 йй да ЎзССВ Республика онкология илмий марказидаги “Ниҳол” тажриба заводида ахборот бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1996 йилда университетни тугатган. 2003 йда « Иммунокомпетент ва ўсма ҳужайраларининг тузилиш функционал хусусиятларига металлоорганик комплексларнинг доривор аминли ва уларнинг оқсилли конюгатларининг таъсири» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли тугатиббиология фанлари кандидати илмий даражасига эга бўлди. 2010- 12 йй да ЎзР ФА Биокимё институтида докторантурада таҳсил олган. 2013 йдан. Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси тиббий генетика ва иммунофермент тадқиқотлари бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Диссертация ҳимоясидан кейин 94 та илмий ишлари чоп этилган, шулардан 27 таси журналдаги мақолалар, 65 таси Диссертация ҳимояидан кейинги даврда 94 та илмий иш чоп эттирган, шулардан 65 таси конференция ва конгресслардаги илмий ишлардир. Ҳаммуаллифликда илмий тадқиқотнинг 2 та янги усулини ишлаб чиқди: аопотозни аниқлаш учун ўсма ҳужайраларини трипан кўки билан дифференциал бўяш ва ўсмага қарши препаратларга индивидуал дориларга сезгирликни аниқлаш усули кенг кўламда илмий нашр этилган.
Ёш илмий кадрларни янги усуллар ва умум қабул қилинган усуллар бўйича олиб бориладиган ишларда фаол қатнашиб келмоқда. Фан номзодлигига даъвогар бўлган 2 та ҳимоя қилинган илмий ишнинг раҳбари ҳисобланади. Апоптозни аниқлаш учун ҳужайраларни ҳаётлигида трипан кўки билан бўяш усули ёритилган услубий қўлланмани ишлаб чиққан. 2007 йда олиб борган педагогик ва илмий фаолияти учун катта илмий ходим илмий унвонига сазовор бўлган.


Hamza Nurmatovich Babayev - head of the laboratory of molecular cellular technologies with electron microscopy Interuniversity Research Laboratory of the Tashkent Medical Academy, MD, Ph.D., senior researcher
Бобоев Хамза Нурматович – Тошкент Тиббиёт Академияси, Олий ўқув юртлариаро илмий-тадқиқот лабораторияси молекуляр ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия лабораторияси раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди.

Бобоев Х.Н. 1976 йил 23 майда туғилган. 1993 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтининг тиббий-профилактика факултетига ўқишга кирган ва 1999 йил тугатган. 2005 йилдан 2008 йилгача Тошкент тиббиёт академиясида ассистент лавозимида ишлаган. 2008-2011 йиллар Тошкент тиббиёт академияси Нормал ва патологик физиология, патологик анатомия кафедрасининг аспирантурасида таҳсил олган. 2011 йил профессор Исроилов Р.И. раҳбарлигида «Преэклампсияда йўлдошнинг морфологик ва морфометрик ўзгаришлари» мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2011 йилдан ТТА Патология кафедрасида ассистент лавозимида ишлайди. 2015 йилдан ОТМИТЛ да молекуляр ҳужайра технологияси ва электрон микроскопия лабораторияси раҳбари бўлиб ишлайди.
Ўзининг диссертация иши бажарилиши давомида у томонидан гистологик ва ҳужайра биологияси бўйича замонавий усуллар ўзлаштириб олинди. Аспирантурада таҳсил олиш чоғида ва кейинчалик ҳам доимо ўзининг илмий ва профессионал даражасини ошириш устида шуғулланмокда, Республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли олимлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Бир неча маротаба Республика ва чет эл миқёсидаги илмий форумларда ўзининг илмий маърузалари билан иштирок этган.

20 дан ортик илмий ишлар муаллифи.