Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар ва ҳамкасблар!

Сизларнинг Тошкент тиббиёт академияси Олий таълим муассасалариаро илмий текшириш лабораториясининг сайтига ташрифингиздан хурсандмиз!

Кимки ҳаётини илмга бағишласа,
унинг номи ўлимидан кейин ҳам барҳаётдир!

Алишер Навоий

Ирискулов-Б.УТиббиёт фанларининг ривожланиши аҳолининг соғлигини сақлаш ва уни яхшилаш тизимида ғоятда муҳим рол ўйнайдики, бу ўз навбатида тизим хосил килувчи омил булиб, жамият хаётининг турли хил жабхаларига жиддий таъсир курсатади. Самарали ракобатдош инновацион турдаги иктисодиётни шакиллантиришда фуқароларнинг ҳаётини узайтириш, меҳнатга лаёқатини ошириш, саломатлигини саклаш ва мустахкамлаш, хамда профилактикаси учун шароитларни таъминлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан имзоланган “Олий таълим муассасаларининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора – тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди… Ушбу Қарорнинг асосий мақсади олий таълим муассасаларининг моддий – техник базасини янада мустахкамлаш, уларни замонавий ўқув, лаборатория ва илмий ускуналар билан жиҳозлаш, пировардида ўқув дастурларини такомиллаштириш, тобора кучайиб бораётган замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлашда сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.

Тошкент Тиббиёт Академияси қошида Олий ўқув юртлари аро илмий тадқиқот лабораториясини ташкил этишдан мақсад ташхислашнинг янги усулларини яратиш, касалликларни даволаш ва унинг профилактикаси, ҳамда интеграция асосида амалий тиббиётга инновацион технологияларни жорий қилишдан иборат:
– тиббий биология, генетика, иммунология, гистология ва клиник фармакология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
– ушбу тадқиқотлар асосида ташхислашда технологиялардан самарали фойдаланиш, касалликларни даволаш ва профилактикасини ишлаб чиқиш;
– даволаш амалиётига илмбоп технологияларни мустакил ишлаб чикара оладиган ва тадбик этаоладиган юкори малакали мутахассисларни тайёрлаш.

ОТМИТЛ ходимлари томонидан турли йўналиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади ва Республика ҳамда хорижий нашрлар миқёсида натижалар чоп қилинади. Шу билан бирга ОТМИТЛ турли хил лойиҳалар ва грантлар кўринишидаги тиббиётнинг долзарб муаммолари бўйича юқори технологик инновацион тадқиқотларни бажариш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кимки тиббиётга лоқайд бўлмаса, шубҳасиз илмий изланишлар ва унинг ечимларини топишда ўз олдига олий максадларни куйиб, юқори чўққиларга эришади.

Сизларга омад ва илмий изланишларингизда муваффақият тилаймиз!

Ҳурмат билан,
ОТМИТЛ раҳбари,
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Ирискулов Бахтиёр Уктямович